Барча мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистон Республикасида ҳам бюджет даромадлари таркибида солиқли даромадларнинг ҳиссаси сезиларли
даражада юқорилиги билан ажралиб туради (90 % га яқин). Россияда бу кўрсаткич 72 %, АҚШда 90 %, Қозоғистонда 95 % га яқинни ташкил этади. Ушбу
солиқли даромадларни турли даражадаги бюджетлар баланслашганлигини таъминлаш мақсадида бюджетлар ўртасида тақсимлаш муаммосига ўтиш босқичидаги барча давлатлар бюджетлараро муносабатлар тизимини ислоҳ қилиш жараѐнига дуч келмоқда.